Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
11 янвuary 2018, 10:35 2023 кўрилди

alt

10 январь куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган мажлисда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов, Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Бош прокурор Ихтиёр Абдуллаев ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этди.

«Қуролли Кучларимиз барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган ҳақиқий мардлик ва юксак ватанпарварлик мактабига айланишига эришишимиз зарур», — Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтиради президент матбуот хизмати.

Йиғилишда таъкидланишича, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ҳолатга шайлиги илгариги 5 кундан бугунги кунда 3 соатга етказилган. Бундан буён бир йилда камида 4 марта қўққисдан жанговар тайёргарлик текшируви ўтказилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама