Президент Оқсаройда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди
26 июл 2013, 08:08 717 кўрилди

altУчрашувда икки томонлама муносабатларга, жумладан, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон – АҚШ мулоқоти конструктивлик ва мунтазамлик касб этиб бораётганини, бу томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш имконини бераётганини алоҳида қайд этди.

Суҳбат чоғида минтақавий муаммолар кўриб чиқилар экан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан барқарорлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Генерал Л.Остин самимий қабул ҳамда икки томон учун долзарб бўлган масалаларни атрофлича муҳокама қилиш имконияти яратилгани учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик изҳор этиб, АҚШ раҳбарияти мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

 

ЎзА

Шархлар
Реклама