Президент "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги қонунни имзолади
11 янвuary 2017, 09:57 2831 кўрилди

alt

9 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунни имзолади. Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилиниб, сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган Қонун 10 январь куни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилди.

Ушбу Қонуннинг мақсади маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Маъмурий қамоқни ўташнинг асосий принциплари қонунийлик, инсонпарварлик, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишдан иборат.

Туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг қарори, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, шунингдек ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарори маъмурий қамоқни ўташ учун асос бўлади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслар махсус қабулхоналарда сақланади ва умумий камераларга ёки бир кишилик камераларга жойлаштирилади. Камераларда бир кишига тўғри келадиган майдоннинг нормаси камида 2,5 кв. м, аёллар учун эса камида 3 квадрат метрни ташкил этади.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларга алоҳида ётоқ жойи, кўрпа-тўшак, идиш-товоқ ҳамда овқатланиш анжомлари берилади. Маъмурий қамоққа олинган шахслар ўзининг кийим-боши, пойабзали ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланади. Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг шахсий хавфсизлиги таъминланади.

Маъмурий қамоққа олинган шахслардан туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича судьясининг махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундирилади. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи харажатлар ўрнини қоплашдан озод қилиниши мумкин.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги, «Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш харажатларини ундириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 69–I-сонли Қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 24 ой ўтгач кучга киради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  12 янвuary 2017, 12:42
Маъмурий қамоқ жиноят содир этганларга эмас, маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қўлланилади. Жиноят содир этган шахсларга эса муқаддам қўлланилиб келинган "қамоқ" жазоси 2017 йил 1 январдан қонунчиликдан чиқарилмоқда. Эътиборингиз учун.
Мехмон
  11 янвuary 2017, 19:33
Мутахассислар тушунтириш беришса: кандай турдаги жиноятлар учун маъмурий қамоқ жазоси берилади?
Реклама