Президент Ислом Каримов Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди
19 ноябр 2013, 09:35 1496 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президентига таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар берган.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Қозон шаҳри аэропортида йўловчи самолёт ҳалокатга учраб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Москвадан Қозонга учиб келаётган "Татаристон" авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 самолёти якшанба куни кечқурун Қозон халқаро аэропортига қўниш вақтида портлаб кетган. Бунинг оқибатида самолёт бортида бўлган барча одам ҳалок бўлган. Улардан 6 нафари экипаж аъзоси, 44 нафари йўловчи бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида Татарстон президентининг ўғли Ирек Минниханов ва ФХХ бошқармаси раҳбари Александр Антонов бўлган. 

Ҳозирча ҳалокатга айнан нима сабаб бўлгани аниқ эмас, бироқ бу теракт эмаслиги эълон қилинган. Маълумотларга кўра, самолёт қора қутисидан олинган дастлабки маълумотлар бугун эълон қилинади.

 

 

Шархлар
Реклама