Президент Ислом Каримов Филиппин раҳбарига ҳамдардлик билдирди
12 ноябр 2013, 14:10 718 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Филиппин Республикаси Президенти Бениньо Акинога ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизматининг хабар беришича, Президент Ислом Каримов Филиппин Республикаси Президенти Бениньо Акинога “Хайян” тўфони келтириб чиқарган кўчки ва вайронагарчиликлар туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Филиппинда "Хайян" тўфони содир бўлиши оқибатида 1,8 минг киши қурбон бўлган. Мамлакат фуқаро мудофааси миллий бошқармаси маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида жами 6,94 миллион киши жабрланган, 580 мингдан ортиғи уй-жойидан айрилган.

 

Шархлар
Реклама