Президент халқаро шартномани тасдиқлади
11 ноябр 2013, 17:49 801 кўрилди

alt2013 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словения Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва капиталдан солиқ тўлашдан бўйин товлашга йўл қўймаслик тўғрисида 2013 йил 11 февраль куни Любляна шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришномани йўллаш топширилди. 

Шархлар
Реклама