Президент БМТ махсус маърузачисини қабул қилди
13 октябр 2017, 11:04 307 кўрилди

alt

Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА. 

БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлаш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик бўйича янги босқичда амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотларни юксак баҳолади. 

Учрашувда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, динлараро ва миллатлараро муносабатлар соҳасида ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 

БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонга ташрифи тадбирларга бой дастур асосида ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан тизимли, очиқ ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини қайд этди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама