Покистон элчиси билан учрашув
08 июл 2013, 14:50 829 кўрилди

altУчрашувда халқаро ва минтақавий ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, бўлиб ўтган суҳбатда икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Томонлар шу йўналиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатдор эканликларини таъкидлад. Бугунги кунда мамлакатимизда Покистоннинг 37 корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Учрашувда шунингдек маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

 

Шархлар
Реклама