Ойбек Турғуновнинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди
19 август 2017, 10:02 2073 кўрилди

alt

Ойбек Турғуновнинг Олий Мажлис Сенати аъзоси ваколати берган ёзма аризасига мувофиқ муддатидан илгари тугатилди. Марказий сайлов комиссиясининг 18 август куни бўлиб ўтган мажлисида ушуб қарор қабул қилинди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати маълум қилади.

Йиғилишда шунингдек, Андижон ва Жиззах вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларини 21 август куни ўтказиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Мехмон
  21 август 2017, 07:50
Амалдан узича кетмагандир
Реклама