Осиё Қуёш энергияси форуми иштирокчилари Паркентда бўлишди
21 ноябр 2013, 12:48 1775 кўрилди

 

alt

Тошкент шаҳрида 20-23 ноябрь кунлари Осиё Қуёш энергияси форумининг 6-йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур халқаро анжуманда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган хорижлик мутахассислар, олимлар ва экспертлар 20 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида бўлиб, ушбу институт фаолияти, тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароит, қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб борилаётган илмий изланишлар, ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар билан танишдилар, деб хабар беради ЎзА. Меҳмонлар шунингдек, туманда намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган замонавий уй-жойларни бориб кўрдилар. 

alt

alt

Фото: Сарвар Ўрмоноа (ЎзА)

 

Шархлар
Реклама