Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Биржа фаолияти тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини қўллаб-қувватлади
20 сентябр 2013, 13:10 919 кўрилди

altҚонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Мажлисда депутатлар корпуси сиёсий партиялар фракциялари ва Экологик ҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳининг ишлаб чиқилган нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда “Биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ва “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини ҳар томонлама муҳокама этди.

Билдириб ўтилган нуқтаи назарлардан келиб чиққан ҳолда парламент аъзолари “Биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги ҳамда “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватладилар. Барча кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қонунчилик палатаси тегишли қарорларни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА.

 

Шархлар
Реклама