Олий Мажлис Сенатининг XIII ялпи мажлиси 12-13 декабрга белгиланди
15 ноябр 2013, 10:43 3446 кўрилди

altМажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси И.Собиров олиб борди. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисини шу йил 12-13 декабрда Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги, шунингдек, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни киритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ҳамда либераллаштиришга қаратилган бир қатор Ўзбекистон Республикаси қонунлари киритилмоқда. «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир.

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни, шунингдек, бошқа бир қатор қонунларни кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Шархлар
Реклама