
Қонунчилик палатасининг Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги масалани кўриб чиқдилар.
Мажлисда қайд этиб ўтилдики, асосий эътибор ҳисобот даврида ижтимоий соҳани молиялаштиришга, яъни таълим, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантиришга, аҳолини мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлашга, биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришга қаратилиб, ушбу харажатлар ҳисобот даврида Давлат бюджети умумий харажатларининг 60,9 фоизини ташкил этди.
Кун тартибидаги масалани кўриб чиқиш чоғидаги баҳс-мунозаралар жараёнида депутатлар бюджет кўрсаткичларининг ижроси бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятида қайта кўриб чиқишни ёки янада такомиллаштиришни талаб қилаётган масалалар мавжудлигини қайд этдилар. Жумладан, мажлисда таъкидландики, «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талаблари бузилган ҳолда бир қанча муассасаларда маблағларни мақсадсиз сарфлаш ҳоллари ҳамон юз бермоқда, молиявий ҳуқуқбузарликлар аниқланмоқда.
Шу билан бирга, соғлиқни сақлашни ривожлантириш масалаларига ижтимоий соҳага сарфланган барча харажатларнинг 23,6 фоизи йўналтирилганлиги ҳамда ушбу маблағлардан дори-дармонлар, тиббий ашёлар, вакциналар, бактериологик препаратлар кабиларни харид қилиш учун фойдаланилганлиги қайд этилгани ҳолда ушбу соҳада молия интизомига риоя этилишини янада кучайтириш зарурлигига эътибор қаратди.
Шунингдек, депутатлар бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлиги тўғрисида фикр билдирдилар, бюджет даромад қисмининг сифатли ижро этилишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларига алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди.
Муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.
-
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мутахассислари томонидан янги изоҳли луғат тайёрланди Мехмон: Салом менга Узбек миллий кошиги Ёр ёрнинг сценарий керак еди каердан топсам болади. Ёрдам бера оламизми? Олдиндан рахмат
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди Мехмон: Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади Мехмон: Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Президент матбуот котиби: Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилмоқда Мехмон: Тўғрисини айтганда республикамизда мажбурий меҳнатга ҳали-бери барҳам берилмайди, шекилли. Сабаби мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойили амалда тўлиқ кучга эга эмас. Юқори мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ваъдаларига эса ҳеч ким ишонмай қўйди. Ҳокимларга берилаётган кенг ваколатлар бюджет ташкилотлари вакилларининг, айниқса ўқитувчилар эксплуатациясининг яна кучайишига сабаб бўлмоқда. Чунки барча мажбурий ишларга жалб этаётган асосий мансабдор шахс бу – ҳокимлар ҳисобланади. Минг афсуски, мажбурий меҳнатга жалб этиш туфайли вафот этиш ҳолати биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Менимча, бундай ҳолатнинг сабабини ўрганишга ҳам ҳожат йўқ. Сабаби шундоқ ҳам аёнку.
-
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Махтумқули кўчасига ташриф буюрди
Тошкентда йўқолган 6 ёшли бола ўлик ҳолда топилди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида турли соҳаларга доир қатор ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди