Октябрь охирида «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналишида автомобиль қатнови синовдан ўтказилади
20 октябр 2017, 08:31 443 кўрилди

alt

Октябрь ойи охирида «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновини синовдан ўтказиш режалаштирилган. 19 октябрь куни Қирғизистон ташаббусига кўра Президент Алмазбек Атамбоев ва Шавкат Мирзиёев ўртасида ўтган телефон мулоқотида ушбу масала муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегараларининг қолган участкаларига оид тегишли шартномани ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш ва имзолаш жараёнини тезроқ якунлаш борасида фикр алмашилди. Шунингдек, чегара ўтказиш пунктларининг самарали фаолиятини таъминлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама