Навоий ва Жиззах вилоятлари ИИБ бошлиқлари ўзгарди
10 янвuary 2017, 11:07 1934 кўрилди

alt

Ўзбекистон Ички ишлар вазири буйруғига кўра Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди. 

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи этиб полковник Турсунпўлат Тошпўлатов тайинланди. У аввал ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси раҳбари бўлиб фаолият юритган.

Жиззах вилояти ИИБга полковник Рустам Турсунов бошлиқ этиб тайинланди.

Манба: «Постда» газетаси

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама