МДҲ Ташқи ишлар вазирлари 24 октябрда йиғилади
18 октябр 2013, 18:29 707 кўрилди

altМажлис кун тартибига МДҲ ҳудудида кўптомонлама алоқаларнинг муҳим йўналишларига оид масалалар муҳокамаси киритилган.
Ташқи ишлар вазирлари долзарб аҳамиятга эга бўлган халқаро масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.
Шунингдек, 2015 йилни Ҳамдўстлик ҳудудида ветеранлар йили деб эълон қилиш, ҳамда ягона юбилей мукофотлари тўғрисидаги МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг лойиҳаси муҳокама қилинади.
Вазирлар келаси йили "Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтлари" давлатлараро дастурини амалга ошириш масалалари ҳамда 2020 йилгача туризм соҳасида биргаликдаги ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси лойиҳаларини ҳам кўриб чиқадилар.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси шу йилнинг 25 октябрь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтади.

Шархлар
Реклама