Матвиенко Боситхоновага аёллар форумини ташкил этишни таклиф қилди
13 ноябр 2013, 12:55 1947 кўрилди

alt

Расмий ташриф билан Тошкентга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида бўлди.  

Қўмита раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Элмира Боситхонова билан музокара олиб борган Матвиенко Евросиё аёллар форумини ташкил этиш таклифини берди, деб хабар беради "Риа Новости" ахборот агентлиги. 

"Евросиё аёллар форумини ташкил этиш ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилган бўлардим", — дейди Матвиенко. Унинг таъкидлашича, ушбу майдон барча иштирокчи мамлакатлар учун фойдали бўлади.

Ўз навбатида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова юртимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, хусусан, оналик ва болаликни асраш, таълим ва тарбия масалалари борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди.

 

 

Шархлар
Реклама