Малайзия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

фев 19 / 2018

alt

19 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия Фавқулодда ва мухтор элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари, қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш соҳасидаги Ўзбекистон ва Малайзиянинг фаол мулоқоти икки давлат манфаатларига бирдек жавоб бериши таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этилди.

UZ24 хабар ва янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *