Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
17 октябр 2017, 10:58 254 кўрилди

alt

“Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори имзоланди.

Жамғарманинг асосий вазифалари этиб:

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини таъминлаш;

молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш;

маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатдошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш;

маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;

хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;

халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш;

халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш;

жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;

аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари фондига тушумларни кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонунчиликда белгиланган манбалардан тушаётган маблағларни жамғаришни таъминлаш;

ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;

Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш белгиланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  23 октябр 2017, 08:00
мана шунака кераксиз жамгармаларни ташкил этиш урнига ишчи урин яратилганда маддикор бозорларида сарсон булиб юрган фукароларимиз кисман ишлик булармида
Мехмон
  20 октябр 2017, 07:44
эссиз давлат бюджети
Реклама