Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг собиқ раҳбари Тошкент вилояти ҳокимлигига ишга ўтди
18 март 2017, 11:56 2076 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг собиқ раҳбари Баҳодир Аҳмедов Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Баҳодир Мажидович вазирлик раҳбари, вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилганди.

Маданият вазирлиги раҳбарлигига Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Муратов Махмуд Мўминович тайинланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар