Корея Республикаси делегацияси билан учрашув
24 июл 2013, 10:44 717 кўрилди

altТашқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, бўлиб ўтган музокаралар чоғида иккитомонлама алоқаларнинг турли йўналишларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. 

Жадаллик билан ривожланаётган кўпқиррали Ўзбекистон-Жанубий Корея мулоқоти негизида парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштиришга алоҳида аҳамитя берилди. 

Томонлар шунингдек, халқаро доира ва минтақада долзарб бўлиб турган масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.


Учрашувда Корея Республикасининг юртимиздаги элчиси Ли Ук Хён иштирок этди.


 

Шархлар
Реклама