Каттақўрғонда ҳоким ўзгарди
14 октябр 2013, 11:23 898 кўрилди

altСессияда ташкилий масала кўрилди. Депутатлар шу пайтгача Каттақўрғон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаган Саидаҳмад Раззоқовни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокими лавозимига Шуҳрат Жайнар ўғли Раҳмонов тасдиқланди.

Ютуқлар:

Жорий йилнинг ўтган даврида шаҳарда 36,8 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 243 минг доллар миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Кичик корхоналар ва хусусий бизнес субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 31,1 фоизни ташкил этди. Бугун ҳудудда 108 та саноат корхонаси, 4 та қўшма корхона, 459 та кичик корхона фаолият юритаяпти. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80,8 фоизи мана шу корхоналарда ишлаб, даромад орттирмоқда, турмуш шароитларини яхшилаб бормоқда.

Камчиликлар:

Шаҳарда фаолият кўрсатаётган иккита йирик корхона жорий йилнинг 6 ойлик прогноз кўрсаткичини бажармади. Шаҳар аҳолисининг ноозиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, пахтали, ипак матолар, трикотаж маҳсулотларга эҳтиёжи юқори бўлган бир пайтда шаҳарда бундай турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаяпти.

Бундан ташқари мактаб ўқитувчиларининг тоифа олиш масаласига жиддий эътибор қаратилмаяпти. Тажрибали ўқитувчиларнинг иш услублари оммалаштирилмаяпти.

Шунингдек, аҳолига юқори сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш кўрсаткичлари паст. Маҳаллаларда тиббиёт ва тарбия масаласида тушунтириш-тарғибот ишлари давр талабига жавоб бермайди.

Фуқароларнинг яхши дам олишини ташкил этиш учун яратилаётган шароит ҳам қониқарсиз.

Шархлар