Исроил элчиси билан учрашув
05 август 2013, 10:00 709 кўрилди

altБўлиб ўтган учрашув чоғида иккитомонлама муносабатлар, шунингдек халқаро ва минтақада долзарб бўлиб турган айрим масалалар муҳокама қилинди. 

Жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кенгайтириш ҳақида сўз борар экан, ҳар иккала томон қишлоқ хўжалиги, сувсозлик ва энергетика соҳасида Исроилнинг илғор технологияларини жалб этган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. 

Элчига ўзбек-исроил ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган конструктив ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди. Ўз навбатида Хилель Ньюман ҳам самарали фаолият юритиш, яратиб берилган шароитлар учун ташаккур изҳор қилди.

Шархлар
Реклама