Илгизар Собиров Россия делегациясини қабул қилди
13 ноябр 2013, 09:55 1026 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси И.Собиров билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳалар қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Ўзбекистон-Россия муносабатлари иттифоқчилик ва стратегик шериклик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Мунтазамлик касб этган олий даражадаги учрашувлар ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техникавий, гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада тараққий эттиришга хизмат қилмоқда.

 

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерацияси Кенгаши Раиси Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Россия Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

 

Музокарада икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.  

 

Манба: ЎзА

Шархлар
Реклама