Хитой Халқ Республикаси Раиси Ўзбекистонга келди
09 сентябр 2013, 14:55 804 кўрилди

altИкки мамлакат давлат байроқлари билан безатилган Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.

Қисқа мулоқотдан сўнг Хитой делегацияси шаҳар ташқарисидаги Кўксарой мажмуида ўзи учун ажратилган резиденцияга йўл олди.

Хитой Халқ Республикаси Раисининг давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 9-10 сентябрга мўлжалланган.

Ташриф давомида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Аввал хабар қилинганидек, музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари ва узоқ истиқболини белгилаб берадиган муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

ЎзА

Шархлар
Реклама