ХХР Бош вазири Тошкентга келади
19 ноябр 2013, 15:43 1123 кўрилди

alt

Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ноябрь ойининг охирларида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Вазирлик берган маълумотларга кўра, Ли Кэцян 2013 йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюради.

ХХР Бош вазири Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг 12-учрашувида иштирок этади.

Учрашув давомида Ли Кэцян Хитой томонининг ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида турли соҳаларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги ташаббусини илгари суради. 

Шархлар
Реклама