Ўзини ўзи ўлдиришгача етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади
17 мая 2017, 13:57 1611 кўрилди

alt

Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга доир ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Чунончи, ўта оғир ҳолатлар рўйхати белгиланиб, ўзини ўзи ўлдиришгача етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бундан ташқари, телекоммуникация тармоқларидан, бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ўзини ўзи ўлдиришга ундаш учун жавобгарликни белгиловчи 1031-модда киритилмоқда.

16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, деб маълум қилади палата ахборот хизмати.

Депутатлар, шунингдек, Бюджет кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Бюджет кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини камайтириш ваколатига эга бўлган шахсларнинг аниқ рўйхати белгиланади, маҳаллий бюджетларнинг республика бюджетига қарамлиги қисқаради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама