"Ўзбекнефтгаз" раиси янги ўринбосарга эга бўлди
11 ноябр 2013, 15:27 1019 кўрилди

alt"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ, Алишер Султонов «Ўзбекнефтгаз» МХК раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Uzdaily.

2006 йилдан то бугунги кунгача ушбу лавозимда Шавкат Мажитов фаолият юритиб келган. Алишер Султонов эса "Шўртан газ-кимё мажмуаси" корхонасида бош директор бўлиб ишлаган. 

 

Шархлар
Реклама