Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 9 август куни нишонланади
07 август 2013, 15:55 1002 кўрилди

altҲужжат муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаши ва улуғлашини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2013 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 9 август жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2013 йил 9 август дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади, деб хабар беради ЎзА.

Шархлар
Реклама