Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш тўғрисида фармойиш қабул қилинди
13 феврал 2018, 11:56 598 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларини ривожлантириш тўғрисидаги Президент фармойиши қабул қилинди, деб хабар қилади "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Фармойишда қайд этилишича, юртимизда космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун базавий инфратузилма ҳамда улкан имкониятлар мавжуд.

Шу билан биргаликда сўнгги йилларда космонавтика соҳасида жиддий тадқиқотлар олиб борилмаган, халқаро ҳамкорлик тўхтатилган, инфратузилма эса ҳозирги кун талабига жавоб бермайди.

Фармойиш билан тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш мақсадида ишчи комиссия тузилмоқда.

Комиссия бир қатор вазифлар билан биргаликда космик ва спутник технологияларни жорий этиш бўйича техник иқтисодий лойиҳаларни комплекс таҳлил қилади, мазкур технологияларни ўзига хос жиҳатларини ўрганади, спутник алоқаси бўйича миллий тизимни яратиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама