Ўзбекистонда Бюджет кодекси эксперимент тариқасида синов шарти билан амалга киритилади
06 ноябр 2013, 17:11 2275 кўрилди

alt2014 йил учун солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Давлат бюджети даромадлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21,0 фоизни, харажатлари 22,0 фоизни ва тақчиллиги 1,0 фоизни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

 

Йиғилишда таъкидланишича, давлат молиясини бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини янада мукаммаллаштириш, бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2014 йил 1 январдан бошлаб Бюджет кодексини эксперимент тариқасида 2014-2015 йиллар давомида синов шарти билан амалга киритиш таклиф этилмоқда, ушбу даврда унга зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

 

2014 йил учун белгиланган солиқ сиёсати концепциясида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида иқтисодиётга солиқ юки ўтган йилга нисбатан 0,5 фоизга камаяди.

 

Ижтимоий харажатларда муҳим ўрин тутувчи таълим соҳасига ажратилаётган маблағлар ЯИМга нисбатан жорий йилда кутилаётган 7,6 фоиз ўрнига 2014 йилда 7,8 фоизни, соғлиқни сақлаш тизимида ушбу йилда кутилаётган 3,2 фоиз ўрнига 3,3 фоизни ташкил этиб, баркамол ва соғлом авлодни шакллантириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурларда назарда тутилган тадбирларни молиялаштиришни тўла таъминлаш имкониятини беради.

 

Тадбирда якунида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. 

 

Фото: Қонунчилик палатаси

Шархлар
Реклама