Ўзбекистонда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилади
12 янвuary 2017, 09:13 1388 кўрилди

alt

10 январь куни “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Қарорга биноан республикада автомобиль транспортида йўловчилар ташишни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб:

  • ҳаракатдаги таркибни замонавий, қулай автобуслар ва микроавтобуслар билан янгилаш, йўналишларни оқилона ташкил этиш ва кенгайтириш, йўл қопламаларини биринчи навбатда қишлоқ жойларда яхшилаш ҳисобига аҳолининг автомобилларда ташувларга бўлган талаб-эҳтиёжини янада тўлиқ қондиришни таъминлаш; 
  • йўловчилар ташиш хавфсизлиги чора-тадбирларини кучайтириш, йўналишлар бўйича ҳаракатланиш жадвалларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ошириш, йўловчилар ташиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини шакллантириш, йўлкира ҳақи учун нақд пулсиз тўлов тизимини жорий этиш; 
  • автобуслар ва микроавтобуслардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, автомобиль транспорти корхоналарининг молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш; 
  • йўловчилар ташишни бошқариш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш белгиланди.

2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқланиб, унга мувофиқ йўловчилар ташийдиган янги автобус йўналишларини ташкил, янги автобуслар ва микроавтобуслар сотиб олиш, автовокзаллар ва автостанцияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш тадбирлари амалга оширилади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар