Ўзбекистон ва Малайзия ўзаро алоқаларни муҳокама қилди
15 ноябр 2013, 11:22 1059 кўрилди

alt2013 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Малайзия техник ҳамкорлик дастури котибияти делегацияси раҳбари сифатида юртимизга ташриф буюрган Малайзия ташқи ишлар вазирлиги Сиёсий ва стратегик режалаштириш департаменти бош директори Зайнол Раҳим бин Зайнуддин билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда турли соҳаларда Ўзбекистон - Малайзия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Иккитомон ўртасида қатор йўналишларда алоқаларнинг босқичма-босқич мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан эътироф этилди. 

Томонлар шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашдилар. Учрашувда Малайзиянинг юртимиздаги элчиси Абдул Азиз бин Хорун иштирок этди.

Шархлар
Реклама