Ўзбекистон ва Испания ҳукуматлари саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
14 ноябр 2017, 08:48 225 кўрилди

alt

Ўзбекистон ҳамда Испания ҳукуматлари ўртасида иқтисодиёт ва саноат соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ҳужжат 13 ноябр куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Испания Қироллиги Савдо бўйича давлат котиби Мария Луиса Понселанинг музокаралари якунида қабул қилинди.

Томонлар шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Испания Савдо палатаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Шу куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли соҳаларида биргаликдаги ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама