Ўзбекистон ва Франция гиёҳвандликка қарши курашни кучайтириш тарафдори
13 ноябр 2013, 11:41 629 кўрилди

altЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак Анри Ўлс раҳбарлигидаги расмий делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Б. Матлюбов қабул қилди.

Дунёвий хавфсизлик ва барқарорликка улкан хавф солаётган гиёҳвандлик ва терроризмнинг оқибатлари ҳақида сўз юритар экан, Б.Матлюбов йиллар давомида ҳарбий можаролар давом этиб келаётган Афғонистондаги мавжуд вазиятга эътибор қаратди ва трансмиллий кўринишидаги бу жиноятчилик оқимига қарши биргаликдаги курашни янада кучайтириш мақсадга мувофиқ эканлигига алоҳида урғу берди.

altЎз навбатида жаноб Жак-Анри Ўлс самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, келгусида Ўзбекистон ва Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг бунданда мустаҳкамланишига қатъий ишонч билдирди. Самарали суҳбат жараёнида томонлар истиқболли масалалар борасида ҳам фикр алмашиб олдилар.

 

Манба: mvd.uz

Шархлар
Реклама