Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди
17 октябр 2017, 18:57 310 кўрилди

alt

17 октябрь куни Эрон пойтахти Теҳронга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар беради.

Вазирлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақа сиёсати муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эроннинг БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида вазирлар томонидан Ўзбекистон ва Эрон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама