Ўзбекистон ва Британия ташқи ишлар вазирлари музокара олиб борди
22 ноябр 2013, 15:18 1029 кўрилди

alt

2013 йил 21 ноябрда Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Буюк Британия ва Шимолий Ирландия ташқи ишлар ва ҳамдўстлик вазири Уильям Жефферсон Хейг билан учрашди. 

Музокарлар чоғида Ўзбекистон-Британия муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа қатор соҳалардаги бугунги аҳволи ва истиқболлари муҳокама қилинди. 

Таъкидландики, турли даражадаги мунтазам алоқалар ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга ва ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда, узоқ муддатли конструктив алоқаларни шакллантириш бўлган қизиқишни оширмоқда.

Вазирлар халқаро муаммолар, жумладан Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашувда шунингдек, томонларнинг таълим ва маданият соҳаларида алоқаларини чуқурлаштиришнинг амалий чоралари кўриб чиқилди. 

Учрашув якунида Абдулазиз Комилов Уильям Ж.Хейгни Ўзбекистонга таклиф қилди, ўз навбатида жаноб Хейг ушбу таклифни мамнуният билан қабул қилди.

Шархлар
Реклама