Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди
05 декабр 2017, 12:46 703 кўрилди
alt
 
Кўксарой қароргоҳида расмий ташриф билан юртимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини кутиб олиш маросими бўлди.
 
Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар беришича, Икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
 
Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
 
Музокарада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар очиқ ва конструктив руҳда ўтмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 
Шархлар
Мехмон
  05 декабр 2017, 13:04
Президентимизга гап йук.
Гипер актив инсонларни учратиш ва улар билан бир жамиятда яшаш
одам кунглига таскин ва умид беради.
Мазза килиб яшаш бахти бошкача !
Реклама