Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Токиода қатор учрашувлар ўтказди
27 сентябр 2013, 16:29 828 кўрилди

altТашқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, делегациямиз аъзолари Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири, “Ўзбекистон - Либерал-демократик партия” дўстлик парламент лигаси раиси Таро Асо, Япония Ташқи ишлар вазири парламент ўринбосари Минори Киучи, Молия вазири ўринбосари Мицухиро Фурусава, “Ўзбекистон – Демократик партия” дўстлик парламент лигаси раиси, Вакиллар палатаси депутати Коитиро Гемба, Маслаҳатчилар палатаси депутати Кёко Накаяма, Япония Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё ишлари бўйича махсус вакил Норио Маруямалар билан кўришдилар.


Бўлиб ўтган учрашувларда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати, турли соҳаларда муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Делегацияси, шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Япон-ўзбек қўмитасида ҳам учрашув ўтказди.

 

Шархлар
Реклама