Ўзбекистон Президентининг МДҲ саммитида сўзлаган нутқи (Видео)
12 октябр 2017, 14:50 933 кўрилди

11 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сочида бўлиб ўтган МДҲ саммитида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон Ҳамдўстлик мамлакатлари билан савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, туризм, илм-фан, таълим ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

“МДҲнинг биз аввал иштирок этмаган қатор соҳа ташкилотлари фаолиятига қўшилишга тайёрмиз. Бизнинг асосий мақсадимиз —  МДҲда Ўзбекистон сиёсатини фаоллаштириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишдир. Ишончим комилки, бу бизнинг муносабатларимизда янги саҳифа очишга имкон беради ва кўп тармоқли ҳамда самарали ҳамкорликни кенгайтиради”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилишга ва навбатдаги саммитни Тошкентда ўтказишга тайёрлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистоннинг МДҲдаги олтита аҳамиятга молик жиҳатларни санаб ўтди:

1.Ҳамокрлик майдонида “бирор мустасноликлар ва тўсиқларсиз” эркин савдо ҳудудларини шакллантириш;

2. МДҲ майдонида самарали транспорт тизимини ривожлантириш;

3.Амалдаги илмий-техникавий ҳамкорликни ва таълим алмашинувини кенгайтириш;

4. Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш;

5. Ҳарбий-техникавий соҳада кооперация даражасини ошириш, ҳамкорликдаги дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

6. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар билан жиноятчилик, терроризм, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланиши  ва одам савдосига қарши муросасиз курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама