Ўзбекистон Президенти Рига шаҳрига келди
17 октябр 2013, 10:41 684 кўрилди

 

altРига халқаро аэропортида Ўзбекистон Президенти шарафига икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
 
Мунтазамлик касб этган Ўзбекистон-Латвия сиёсий мулоқотлари доирасида ўтаётган ушбу ташриф икки давлат раҳбарларининг ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатини атрофлича муҳокама қилиши ва узоқ муддатли асосдаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаши, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиши учун яхши имкониятдир.
 
Давлат ташрифи дастурига мувофиқ унинг асосий тадбирлари 17 октябрга мўлжалланган.
 
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Латвия Президенти Андрис Берзиньш, Латвия Сейми Спикери Солвита Аболтиня, Бош вазир Валдис Домбровскис билан учрашув ва музокаралар ўтказади.
 
Аввал хабар қилинганидек, ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги серқирра муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланмоқда.
 
ЎзА

 

Шархлар
Реклама