Ўзбекистон Президенти номидан Афғонистонга автобуслар ва агротехника топширилди
11 янвuary 2018, 20:31 797 кўрилди

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Афғонистонга 25 автобус, 3 трактор ва тиркама техника ҳадя қилинди, деб хабар қилади ЎзА. 

10 январь куни Ҳайратон шаҳрида Афғонистон халқига ушбу техникани ҳадя қилишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари, Афғонистон Президенти маъмурияти ва ҳукумати, ушбу мамлакат жамоатчилиги ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. 

Афғонистон расмий шахслари ва жамоатчилик вакиллари совға қилинган автобус, трактор ва махсус техникалар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди. Ўзбекистоннинг Афғонистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси афғон халқи турмуши яхшиланиши ва унинг тинч тараққиёт йўлига қайтишига хизмат қилади. Жумладан, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган автобуслар афғон болаларининг мактабга боришини осонлаштиради. Ўзбекистон делегацияси иштирокида учта автобус Ҳайратон шаҳри маъмуриятига топширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама