Ўзбекистон Президенти Белорусияга етиб келди
25 октябр 2013, 09:12 741 кўрилди

 

altЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 октябрь куни Белорусия пойтахти Минск шаҳрига етиб келди. Бугун бу ерда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

 

Ислом Каримов давлат раҳбарларининг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувларида иштирок этади. Музокараларда МДҲ доирасида кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболда уни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, шунингдек долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилади.

 

Шархлар
Реклама