Ўзбекистон Марказий Осиё+Япония мулоқотида қатнашади
21 октябр 2013, 18:20 786 кўрилди

 

altЎзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги делегацияси "Марказий Осиё+Япония" мулоқотининг мансабдор шахслари еттинчи анжуман ишида иштирок этади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, анжуман шу йилнинг 22 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Тадбирда савдо-иқтисодий, инвестиция, экология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашиш кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, "Марказий Осиё+Япония" мулоқоти 2004 йилда ҳар икки томон ташаббуси билан ташкил этилган. Мазкур мулоқотнинг олтинчи анжумани 2011 йилнинг декабрь ойида Токио шаҳрида ўтказилганди.

 

Реклама