Ўзбекистон ФВВнинг махсус борти Қозоғистонга учиб кетди
18 янвuary 2018, 19:08 1275 кўрилди

alt

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра ташкил этилган махсус Ҳукумат комиссияси автобус ёниши натижасида 52 нафар фуқаролар ҳалок бўлиши ва 5 нафари жабрланиши билан боғлиқ вазият юзасидан 18 январь куни ФВВнинг бортида Тошкент шаҳридан Ақтўбе шаҳрига (Қозоғистон) учиб кетди.

Ақтўбе вилоятига учиб кетган гуруҳ таркибига ташқи ишлар вазирлиги, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа идораларнинг вакиллари киритилган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Аввал хабар берганимиздек, Махсус Ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан ҳамкорликда содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, Ўзбекистон фуқароларининг шахсини аниқлаш вазифалари топширилди.

Шунингдек, комиссияга ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Ватанига олиб келиш, уларнинг оиласига барча зарур бўлган ёрдамни кўрсатиш вазифаси юклатилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама