Газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга махсус белги қўйиш таклиф қилинди
27 мая 2016, 15:03 2882 кўрилди

alt

Лойиҳада газ-баллон ускунаси ўрнатилган автомобилларга «Диққат газ» танитувчи белгисини қўйиш таклиф қилинган. Ҳужжатда ҳайдовчиларнинг мажбуриятлари ва газ-баллон ускунаси ўрнатиш қоидалари батафсил баён қилинган.

Металл газ-баллоннинг хизмат муддати ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланади, аммо у:

  • СТГ (сиқилган табиий газ) баллонлари учун — 15 йил ёки 15 минг марта ёқилғи қуйиш циклидан;
  • СНГ (суюлтирилган нефть гази) баллонлари учун — 15 йилдан ошмаслиги керак.

Газ-баллон ускунасини автомобилга ишлаб чиқарувчи заводда ёки ихтисослаштирилган ташкилотда ўрнатишни назарда тутади. Автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ-баллонларнинг барчаси вақти-вақти билан техник кўрикдан ўтказилади. 

Шархлар
Мехмон
  28 мая 2016, 23:39
Анча булдику диккат газ куйилганига
Реклама