Франция парламенти делегацияси Олий Мажлис Сенатида қабул қилинди
06 сентябр 2013, 10:44 1112 кўрилди

altМулоқот чоғида Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги алоқалар кўплаб йўналишларда, жумладан, парламентаризм соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди, деб хабар беради ЎзА.

Учрашувда икки мамлакат олий қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги муносабатларга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди. Икки томонлама алоқаларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда. Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, трансчегаравий сув муаммоларининг ечимини топиш, Оролбўйида экологик вазиятни барқарорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

“Франция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳининг асосий мақсади минтақа мамлакатлари парламентлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

– Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда, – деди Андре Дюле. – Ўзбекистон билан барча йўналишлар каби парламентаризм, саноат ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан манфаатдормиз.

Шу куни Франция делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ҳам музокара ўтказди. Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бошқа халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

 

Шархлар
Реклама