Франция элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
25 июл 2013, 12:31 743 кўрилди

altБўлиб ўтган учрашувда томонлар ўзбек-француз муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ҳамда бошқа соҳаларидаги барқарорлигини ҳамда кўптомонлама ва ўзаро манфатли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканликларини таъкидладилар, деб хабар беради ТИВ  ахборот хизмати.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги, Франциянинг 16 корхонаси фаолият олиб бормоқда. Икки давлат ишбилармон доиралари иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида юқори технологик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқдалар.

Абдулазиз Комилов Ф. Готьега ҳам давлатлараро, ҳам Ўзбекистон ва Франция маданият ва таълим муассасалари, илф-фан ва санъат арбоблари, фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида муносабатларни кенгайтиришга йўналтирилган самарали иши иши учун миннатдорчилик билдирди.

Франция элчиси дипломатик миссиясини муваффақиятли бажариши учун яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирди.

 

Шархлар
Реклама