Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

окт 31 / 2017

alt

Солиев Эргаш Алибекович Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, 31 октябрь куни Бош вазир А. Арипов иштирокида ўтган Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу ташкилий масала кўрилган.

Аввалроқ вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Бунга вилоятда 2017 йилги терим мавсумида пахта ҳосилига қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб бўлгани айтилди.

Эргаш Солиев шу пайтга қадар Арнасой тумани ҳокими вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *