Дума Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги битимни ратификация қилади
07 ноябр 2013, 11:02 4714 кўрилди

altРоссия Давлат Думасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида Сармояларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ратификация қилиш учун киритилди. Мазкур келишув сармоявий келишмовчиликларнинг олдини олиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, деб ёзади “Парламентская газета” нашри.

Ушбу ҳужжат сармоядорларга қулай шароит яратишни таъминлайди, уларнинг сармояси ва даромадларини ҳимоялайди, сармояга зарар етганда компенсация тўланишини кафолатлайди. Бундан ташқари, судда, хусусан халқаро арбитраж суди орқали сармоядор ҳуқуқини ҳимоя қилиш назарда тутилмоқда.

Ҳужжатнинг кучга кириши Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида сармоявий ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

Мазкур битим Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йилнинг апрель ойида Россияга амалга оширган ташрифи доирасида имзоланган эди. 

Шархлар
Реклама